• eye Махсус имкониятлар
Кўп бериладиган саволлар

Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида ЙЎРИҚНОМAга мувофиқ ҳолда тўланади.

Таклифномани берилмаганлиги фуқароларнинг сайловда қатнашиш ҳуқуқларини чекламайди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 27-28-моддалари талабига кўра сайлов комиссиялари томонидан сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзилига оид маълумотлар киритилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 25-моддаси талабига кўра, бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари, сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари, шунингдек номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин емас.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 55-моддаси талабига кўра, сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 55-моддаси мувофиқ Овоз бериш жараёнида эхтиётсизлик туфайли бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра алмаштириб берилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 4-моддаси талабига кўра, сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон фуқаролари сайлаш ҳуқуқига егадирлар.

Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисида"ги қарори талабларига мувофиқ ташкил етилади.

Марказий сайлов комиссияси билан Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти ўртасида имзоланган ҳамкорлик Келишувига мувофиқ кўзи ожиз сайловчилар рўйхатдан ўтган округ сайлов комиссиялари дислокасияси аниқланиб, улардаги сайлов участкаларида сайловчилар Брайл ёзувида тайёрланган трафаретлар ёрдамида овоз бериши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 27-моддасига биноан сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган пайтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилаётган фуқароларнинг фамилиялари сайловчилар рўйхатига киритилади. Ҳар бир сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.

Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме