• eye Махсус имкониятлар
Халқаро ҳамкорлик
Жорий йилнинг 31 август - 4 сентябрь кунлари Марказий сайлов комиссияси аъзоси Г.Исмаилова амалий ташриф билан Белгия давлатида бўлиб қайтди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган халқаро илмий-амалий анжуман доирасида бир қатор учрашувлар ўтказди. Жумладан, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Кенгашининг Бош котиби Дмитрий Кобицкий билан ана шундай учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси иштирокчи-давлатларининг Демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институтининг 15 йиллиги муносабати билан ташкил этилган халқаро конференцияда иштирок этмоқда.
13 май куни Корея Республикаси Миллий сайлов комиссияси томонидан “Пандемиядан сўнг демократияни янада мустаҳкамлаш” шиори остида Сеул Халқаро форуми ўтказилди. Онлайн шаклида ўтган анжуманда Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциациясига (А-WEB) аъзо мамлакатларнинг сайлов органлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон делегациясининг “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциядаги иштироки доирасида 13 май куни анжуманнинг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида давом этаётган ушбу форумда сайловларни халқаро кузатиш принциплари ва стандартлари, янги ахборот технологияларини жорий этиш, ижтимоий тармоқлар ва месенджерларнинг сайлов кампанияси давридаги ўрнига доир масалалар муҳокама қилинди. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низамходжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси иштирокчи-давлатларининг демократияни ривожлантириш, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институтининг 15 йиллигига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
7 май куни Марказий сайлов комиссиясининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (БМТТД) ҳамкорликдаги Ўзбекистон Республикасида сайлов жараёнини қўллаб-қувватлаш лойиҳасининг бошқарув қўмитасининг онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.
15 май куни Санкт-Петербургда МДҲ ПА Котибияти томонидан ташкил этилган “Сайловлар жараёнлари технологиялари ва сайловлар мониторинги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси З. Низамходжаев Молдова Республикаси МСК Раиси Д. Чимил билан учрашди.
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  ҳамда “VoteWatch Europe” аналитик маркази вакиллари иштирокида “COVID-19 шароитида сайловлар. Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме