• eye Махсус имкониятлар
МСК аъзолари таркиби
AХМЕДОВА ФЕРУЗАХОН СОЛИЖОНОВНА
AХМЕДОВА ФЕРУЗАХОН СОЛИЖОНОВНА

1957 йилда туғилган, олий маълумотли - Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги - математика ўқитувчиси. 2018 йил 2 мартдан Андижон давлат тиббиёт институти академик лицейи директори лавозимида ишлаб келмоқда.
2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

БАБАНАЗАРОВА МАРИНИКА
БАБАНАЗАРОВА МАРИНИКА

1955 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университети, Тошкент театр-рассомчилик институтини тамомлаган. Мутахассислиги филолог, санъатшунос. 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

БАЗАРОВ ОРИФЖАН ШАДИЕВИЧ
БАЗАРОВ ОРИФЖАН ШАДИЕВИЧ

1963 йилда туғилган, олий маълумотли - Қарши давлат педагогика институтини тамомлаган, мутахассислиги - умумтехника фанлари ва физика ўқитувчиси. Физика-математика фанлари номзоди, доцент. 2020 йил 14 февралдан Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори лавозимида ишлаб келмоқда. 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

ДЖУРАЕВ ШУҲРАТ НИЗАМОВИЧ
ДЖУРАЕВ ШУҲРАТ НИЗАМОВИЧ

1958 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент политехника институтини тамомлаган, мутахассислиги - муҳандис-механик. 2004-2021 йиллар Навоий вилояти сайлов комиссияси раиси, 2014-2020 йилларда “Навоийазот”АЖ Ижтимоий ва маиший масалалар бўйича бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2020 йил 8 октябрдан пенсияда.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

ИБОДУЛЛАЕВ АДХАМ ИБОДУЛЛАЕВИЧ
ИБОДУЛЛАЕВ АДХАМ ИБОДУЛЛАЕВИЧ

1984 йилда туғилган, олий маълумотли - Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги бухгалтерия  ҳисоби ва аудит.  Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаментининг Бюджет қонунчилиги бузилиши ҳолатларини назорат ва профилактика қилиш йиғма-таҳлил бошқармаси Бюджет қонунчилиги бузилиш ҳолатларини таҳлил қилиш ва профилактикасини амалга ошириш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси этиб сайланган.

ИСМАИЛОВА ГУЛНОЗА САЙДИГАНИХОДЖАЕВНА
ИСМАИЛОВА ГУЛНОЗА САЙДИГАНИХОДЖАЕВНА

1980 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат юридик институтини, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иккинчи мутахассислик сифатида тамомлаган. Мутахассислиги-ҳуқуқшунос-иқтисодчи. Ҳозирги кунда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида фаолият юритмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

ИСОҚБОЕВ АЛИШЕР АХМАДЖОНОВИЧ
ИСОҚБОЕВ АЛИШЕР АХМАДЖОНОВИЧ

1978 йилда туғилган, олий маълумотли - Наманган давлат университетининг бакалавр ҳамда 2002 йилда магистратура босқичларини тамомлаган. Мутахассислиги-тарихчи. Тарих фанлари номзоди. Ҳозирги кунда Наманган давлат университети Тарих кафедраси доценти. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

КАДИРОВА МУЯССАР ДЖУМАЕВНА
КАДИРОВА МУЯССАР ДЖУМАЕВНА

1962 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган, мутахассислиги - врач-терапевт . 2013 йил 15 февралдан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Муяссар Кадирова   “Шуҳрат” медали  билан тақдирланган.

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

КЕНЖАЕВА ИРОДА МИСИРОВНА
КЕНЖАЕВА ИРОДА МИСИРОВНА

1970 йилда туғилган, олий маълумотли - Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги-шифокор. 2015 йилдан буён Бухоро вилояти тиббий диагностика маркази директори лавозимида меҳнат қилмоқда. 2019 йил 24 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган.

КУРБАНКУЛОВ СУЯРЖОН МАШАРИФОВИЧ
КУРБАНКУЛОВ СУЯРЖОН МАШАРИФОВИЧ

1960 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - журналист. Тошкент вилояти «Маънавият ва маърифат» маркази, «Маҳалла» жамоат фонди раҳбари, Ўзбекистон ногиронлар жамияти раиси лавозимларида ишлаган.

Суяржон Курбанкулов  “Шуҳрат” медали , “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.

2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. 2015 йил 3 февралдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби, 2019 йил 19 сентябрдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

РАХИМОВА ГЮЛЬНОЗА АБДУСАТТАРОВНА
РАХИМОВА ГЮЛЬНОЗА АБДУСАТТАРОВНА

1959 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. Кўп йиллар мобайнида прокуратура органлари тизимида масъул лавозимларда, 2010 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот хизмати раҳбари, жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритган, адлия катта маслаҳатчиси махсус даражали унвонга эга.

Гюльноза Рахимова 2013 йил  “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган,  Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссиясининг аъзоси.

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси этиб сайланган. Шу йил 4 майдан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг ўринбосари, 2019 йил 23 июлдан Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

СИРОЖИДДИНОВ ШУҲРАТ САМАРИДДИНОВИЧ
СИРОЖИДДИНОВ ШУҲРАТ САМАРИДДИНОВИЧ

1961 йилда туғилган, олий маълумотли - Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги - филолог, форс ва инглиз тиллари ва адабиёти. Филология фанлари доктори, профессор. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори лавозимида ишлайди. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси этиб сайланган.

Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме